...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик санъаткорларнинг маълум гуруҳи Олимпиадачилар учун гимн куйламоқда


18:24, 22.08.2016 Шоу-бизнес
 8 717

Қўшиқда маълум гуруҳ вакиллари Зулайҳо Бойхонова, Озодбек Назарбеков, Гулсанам Мамазоитова, Абдурашид Йўлдошев ва Улуғбек Раҳматуллаевнинг овози жаранг сочиши мумкин.

5-21 август кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар 4та олтин, 2та кумуш ва 7та бронза медалларини қўлга киритиб, умумий ҳисобда 206та мамлакат ўртасида 21 ўринни қайд этдилар.
 
Мамлакатимиз номидан Бразилияга отланган спортчиларни санъат аҳли вакиллари итирокидаги концерт дастури билан кузатиб қўйилган эди. Уларнинг қайтишига ҳам ажойиб совға тайёрланяпти. Хонандалар спортчилар шаънига қўшиқ куйлашяпти. Бу ҳақда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев ўзининг Instagram’даги шахсий саҳифаси орқали хабар бермоқда.
 
Маълумотларга қараганда, Рио-де-Жанейрода ўтказилган Олимпиада ўйинларида иштирок этган спортчиларимиз шарафига куйланаётган қўшиқда Йўлдошевдан ташқари Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, хонанда Улуғбек Раҳматуллаевнинг ҳам овозлари жаранг сочади. Тахминимизча, қўшиқдаги овозлар орасидан юқорида номлари келтирилган санъаткор “гуруҳдоши” саналган Ўзбекистон халқ артистлари Зулайҳо Бойхонова ва Гулсанам Мамазоитова ҳам ўрин олади.
 
Мазкур қўшиқ Рио Олимпиадасида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси учун ташкил этилажак тантанали кечада жаранг сочади. 

Теглар:Рио-де-Жанейро Озодбек Назарбеков Улуғбек Раҳматуллаев Зулайҳо Бойхонова Гулсанам Мамазоитова Абдурашид Йўлдошев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!