...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик қори АҚШдаги диний маросимларга бош-қош бўляпти


18:02, 10.06.2016 Жамият
 4 967

“Новза” масжиди имом-хатиби Жалолиддин қори Ҳамроқулов АҚШга етиб бориб, диний тадбирларни бошлаб юборди.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, урф-одат, қадриятларимиз тикланди. Дин эркинлигига йўл очилди. Бу Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам ўз ифодасини топди. Ҳамюртларимиз эмин-эркин диний амалларни бажаришни бошлашди. Ҳар йили минглаб ҳамюртларимиз эса ҳаж ва умра сафарларига бориб қайтадилар. Истиқлолгача Ўзбекистонда 89та масжид фаолият юритган бўлса, бугун уларнинг сони 2 мингдан ошиб кетди.
 
Ҳар йили Ўзбекистонга дунёнинг кўплаб мамлакатларидан Рамазон ойидаги диний тадбирларни ўтказиб бериш учун қорилар сўраб мурожаат қилинади. Бу йил ҳам Тошкентдаги “Новза” жомеъ масжиди имом-хатиби Жалолиддин қори Ҳамроқулов АҚШга жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Аллақачон океан ортига етиб борган ўзбекистонлик қори АҚШда ислом дини расм-русумларига кўра Рамазон ойи диний тадбирларини бошлаб юборди.
 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий сайтида хабар қилинишича, Жалолиддин қори Ҳамроқулов маҳаллий аҳоли билан биргаликда таровеҳ намозлари, хатми Қуръон, маърифий суҳбатлар ўтказмоқда.
 
Бу ўзбекистонлик қориларнинг биринчи бор хорижга сафар қилиши эмас. “Ўтган йиллар давомида ҳам Америка Қўшма Штатлари, Россия Федерацияси ҳамда Украина давлатлари сўровига биноан, қориларимиз ушбу давлатларда бўлиб, хатми Қуръон ва Рамазон ойи диний маросимларини ўтказишда ёрдам кўрсатган эдилар”, дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг хабарида.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ходими Миродил қори Ҳайдаров хатми Қуръон ва Рамазон ойидаги диний маросимларни ўтказиш учун Россияга юборилди. 

Теглар:АҚШ Рамазон Жалолиддин қори Ҳамроқулов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар