...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик машҳур сиёсатчи ШҲТ Бош котиби бўлади


12:02, 25.04.2018 Жамият
 8 618

Унинг номзоди бир овоздан мақулланиб, тасдиқлаш учун тақдим қилинган.

Ўзбекистон делегацияси жорий йилнинг 23-24 апрель кунлари Хитойнинг Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун жўнаб кетганини хабар қилган эдик.
 
Ушбу учрашув доирасида аъзо мамлакат Ташқи ишлар вазирлари навбатдаги муддатга ШҲТ Бош котиблиги учун номзод сифатида ўзбекистонлик Владимир Норовни тақдим қилишди.
 
Унинг номзоди бир овоздан мақулланиб, тасдиқлаш учун тавсия қилинган.
 
Энди ушбу номзодни ШҲТ президентлари маъқуллаши керак бўлади. Шунда 2019 йил 1 январидан 2021 йил 31 декбргача бўлган муддатда Норов ШҲТ Бош котиби вазифасини бажаради.
 
Ҳозирда ушбу лавозимда тожикистонлик Рашид Алимов иш юритмоқда.
 
Маълумот учун, Владимир Норов 1955 йилнинг 31 августида Бухоро вилоятида туғилган. 1976 йилда Бухоро давлат педогогика университетини тамомлаган. 1985-1990 йилларда СССР Ички ишлар академиясини юрист мутахассислиги билан тамомлаган.
 
Владимир Норов 2006-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири лавозимида фаолият юритган. Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори саналади.
 
Шунингдек, у Фавқулодда ва мухтор элчи дипломатик лавозимига ҳам эга.
Икром Раҳмон

Теглар:ШҲТ Бош котиб Владимир Норов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар