...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик боксчи “АҚШ ўғлони”ни ўз уйида нокаутга учратди


12:50, 13.11.2017 Спорт
 4 682

Шоҳжаҳон Эргашев кеча АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида навбатдаги жангида рингга кўтарилди.

Профессионал боксда кетма-кет ғалабалар сериясини қайд этиб келаётган ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев кеча, 12 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
 
Шоҳжаҳон АҚШда ўтказган илк жангида мезбон боксчи Маркес Хауторнга қарши рингга кўтарилди. 26 ёшли Хауторн шу кунгача 12 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 5 тасида ғалабага эришганди.
 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устаси ҳисобланадиган Шоҳжаҳон Эргашев эса барча жангларида рақибларини нокаутга учратиб келаёганди. Шоҳжаҳон кеча ҳам шу анъанасига содиқ қолди.
 
Шоҳжаҳон иккинчи раунддаёқ ақшлик боксчини нокаутга учратиб, АҚШ заминидаги илк жангида чиройли ғалабага эришди. Бу унинг боксчлик фаолиятидаги 11-ғалабаси сифатида қайд этилди.
 
Маълумот учун, Шоҳжаҳон Эргашев бунгача 10 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини нокаут билан якунлаган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шоҳжаҳон Эргашев Бокс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!