...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонга Ҳиндистон делегацияси ташриф буюрди


11:15, 21.02.2018 Жамият
 1 689

Учрашувлар чоғида бизнес-форум ташкил этилади.

Кеча, 20-февраль куни Тошкент шаҳрига Ҳиндистон Республикасининг Кимё саноати ва минерал ўғитлар давлат вазири Мансукҳ Мандавия бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
 
Ҳиндистон делегацияси Ўзбекистонда қуйидаги дастурга асосан учрашув ва музокаралар ўтказиши кўзда тутилган:
 
  • Ўзбекистон ҳукумати билан музокаралар ўтказиш;
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан музокаралар ўтказиш; 
  • Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан учрашув; 
  • Савдо-саноат палатасида учрашув ўтказиш кутилмода.
 
Ҳиндистон делегацияси икки мамлакат фармацевтика соҳаси ишбилармон доиралари вакилларининг бизнес-форумида иштирок этади ҳамда Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида бўлади.
Икром Раҳмон

Теглар:Ҳиндистон Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар