...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонга ноқонуний йўл билан сигарет, газлама ва дори олиб кирмоқчи бўлганлар қўлга тушди


15:12, 04.04.2016 Жамият
 3 430

37 млн сўмлик 3.130 дона сигаретларнинг яширин равишда Ўзбекистонга олиб кирилиши олди олинди.

Давлат божхона қўмитаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар олиб борилмоқда.
 
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан йирик миқдордаги товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қуйилди. Жумладан, бошқарманинг “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан темир йўл контейнерида Тошкент шаҳридаги корхоналардан бирининг номига Хитойдан келтирилган юклар ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, унда божхона юк декларацияси ва унга тегишли йўл-юк кузатув ҳужжатларида қайд қилинган миқдордан 6,5 тонна ортиқча, қиймати 194 млн сўмлик газламалар ортилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
 
Амалдаги тартибларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасига сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини, шунингдек республикамизда рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ноқонуний нусхаларини импорт қилиш тақиқланади. Олиб кирилаётган дори-дармон воситалари эса давлат тилида маркаланиши шарт.
 
Аммо, “Москва-Тошкент” йўналиши бўйича йўловчи поездида кириб келган фуқаро С.Ашуров (мақоладаги барча исм шарифлар ўзгартирилган) мазкур тартибларга риоя қилмай, қиймати 22 млн сўмдан ортиқ бўлган 10 турдаги 1100 донадан ортиқ дори-дармон воситаларини божхона назоратидан яширинча олиб киришга уринган пайтда “Келес” чегара-божхона пости ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди.
Шунингдек, пост ходимлари мазкур поезднинг яна бир йўловчиси З.Хидиров томонидан қиймати салкам 37 млн сўм бўлган 3.130 дона сигаретларнинг яширин равишда юртимизга олиб кирилишининг олдини олишди.


 

Теглар:ноқонуний йўл билан Давлат божхона қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар