...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонга келган сайёҳлар учун офлайн мобил илова ишга туширилди


16:15, 28.02.2018 Жамият
 1 913

Ушбу мобил илова туристларга катта қулайликлар яратади.

Ўзбекистонда андроид операцион тизимида ишлайдиган телефонлар учун махсус “Sam Tour” мобил иловаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” газетаси хабар берди.
 
Дастурнинг андроид  тизимидаги телефонлар учун яратилганига сабаб смартфон ва планшетда фойдаланувчининг айни пайтдаги жойини аниқлаш ва кейинги борадиган манзилига йўналтириш учун GPS-қабул қилгич, компас, Wi-Fi ва бошқа хил техник жиҳозлар мавжуд. 



Бундан ташқари бу қурилмани сайёҳ доимо ўзи билан олиб юра олади ва хоҳлаган жойига олиб бориши мумкин.
 
Шаҳарга янги келган сайёҳ учун интернетга уланиш бир ташвишли иш бўлиб, уни шундай ташвишлардан озод қилиш учун дастур офлайн ҳолатида ишлайдиган қилиб яратилган. Яъни интернет тармоғи мавжуд бўлмаган жойларда ҳам уни ишлатиш мумкин.
 
Дастурдан фойдаланишни хоҳлаган сайёҳдан, фақатгина, www.samarkandtour.uz сайтидан ёки Google Play электрон дўконидан (www.play.google.com) ўз мобиль қурилмасига бепул юклаб олиш талаб этилади.
 
“SamTour” мобиль иловаси сайёҳ учун қуйидаги асосий вазифаларни бажара олади:
 
  • саёҳат режасини ишлаб чиқиш;
  • сайёҳнинг айни пайтда турган жойидан кейинги борадиган манзилига картада йўл кўрсатиш;
  • шаҳарда жойлашган зиёратгоҳлар, овқатланиш шахобчалари, меҳмонхоналар ва савдо мажмуалари ҳақида тўлиқ маълумот бериш;
  • транспорт хизматлари, меҳмонхоналарни онлайн брон қилиш ва уларга электрон тўлов тизимлар орқали ҳақ тўлаш.
  • шаҳарда фаолият юритаётган гид, экскурсаводлар ва ҳайдовчилар ҳақида маълумот олиш ва уларни олдиндан ёллаш.

Маълумот ўрнида, дунёдаги сайёҳларнинг 52 фоизи FIT (Free Independent Traveler яъни, якка ҳолдаги сайёҳлар) сифатида саёҳатга чиқишади.
 
Сайёҳлик фирмаларидан эса бор йўғи 19 фоиз сайёҳ фойдаланади. Ўзбекистонга келадиган сайёҳлар кўпинча сайёҳлик фирмалари орқали ташриф буюришади. Бу эса бизнинг туризм соҳамизга таъсир қилмасдан қолмайди.
 
Юқоридаги ҳолатларни имкон қадар бартараф этиш мақсадида барча турдаги мобиль қурилмаларга мўлжалланган электрон саёҳат дастури ишлаб чиқилди.
Икром Раҳмон

Теглар:Сайёҳ Sam Tour интернет 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар