...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистондаги таълим муассасаларида дарслар 4 сентябрдан бошланади


15:15, 03.09.2016 Жамият
 6 814

Янги ўқув йилининг биринчи соатида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “Хотира дарслари” ўтилади.

Аввал хабар қилганимиздек, Президент Ислом Каримов 26 август куни “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги нишонланиши муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди. Унга кўра, 2016 йил 4 сентябрь якшанба дам олиш куни 2016 йил 2 сентябрь, жума кунига кўчирилди.
 
4 сентябрдан эътиборан корхона ва ташкилотларда иш фаолияти давом этиши билан бир қаторда мактабгача таълим муассасалари, мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий ўқув юртларида дарслар бошланади.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг вафот этиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасида уч кунлик мотам эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизматининг берган маълумотларига қараганда, дарслар қарорда келтирилганидек, 4 сентябрдан бошланади.
 
Эртага, 4 сентябрь куни Республикамизнинг барча умумтаълим мактабларида янги ўқув йили бошланади. Янги ўқув йилининг биринчи соатида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “Хотира дарслари” ўтилади.
 
“Хотира дарслари”да Президент Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Ватанимиз мустақиллиги, халқимиз озодлиги йўлида кўрсатган фидойилиги, она-юртга муҳаббат, миллатимиз олдидаги юксак хизматлари ёшларимиз онги ва қалбига сингдирилади.

Теглар:Янги ўқув йили Халқ таълими вазирлиги Мактаб Ислом Каримов Мотам куни 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар