...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистондаги сайловнинг очиқлигини таъминлаш муҳити янада кенгайди


11:25, 30.11.2016 Жамият
 2 017

“PRESS CLUB: ELECTIONS.UZ-2016” илк бор ташкил этилмоқда. Унда журналистлар меҳмонхонанинг ўзидан туриб сайлов билан боғлиқ материалларни тезкорлик билан телевидение, радио, газета ва интернет-нашрларига етказиш имкониятига эгалар.

Сайлов шунчаки расмиятчилик эмас, аксинча, мамлакатнинг демократик салоҳияти, халқнинг ҳуқуқий маданиятини ўзида акс эттирувчи сиёсий жараёндир. 4 декабрь куни Ўзбекистонда ўтказиладиган Президент сайлови бутун дунё эътибор марказида турибди. Айни дамда Ўзбекистонга кўплаб давлатлар ва халқаро ташкилотлар делегациялари, ОАВ вакиллари етиб келган. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг маълум қилишича, бу йилги сайловларда 44 мамлакатдан нуфузли сиёсатчилар кузатувчи сифатида иштирок этиши кутилмоқда.

Ўзбекистондаги сайловларнинг очиқлиги ва ошкоралигини, журналистларнинг ахборот олиш эркинлигини таъминлаш мақсадида бу йил илк бора сайловни ёритувчи журналистлар учун “PRESS CLUB: ELECTIONS.UZ-2016” пресс клуби ташкил этилди. Бугун, 30 ноябрь куни Тошкентдаги Hilton меҳмонхонасида Марказий сайлов комиссияси вакиллари, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари, кўзга кўринган сиёсатчилар, халқаро ташкилотлар кузатувчилари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида “PRESS CLUB: ELECTIONS.UZ-2016”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

“PRESS CLUB: ELECTIONS.UZ-2016” илк бор ташкил этилмоқда. Унда журналистлар меҳмонхонанинг ўзидан туриб сайлов билан боғлиқ материалларни тезкорлик билан телевидение, радио, газета ва интернет-нашрларига етказиш, тўлиқ ва очиқ маълумотларни олиш, халқаро кузатувчилар билан мулоқотга киришиш, дебатлар ва интервьюлар ташкил этиш, бир вақтнинг ўзида дунё ва Ўзбекистон ОАВларида бериб борилаётган материалларни кузатиш ва уларнинг мониторингида иштирок этиш имкониятига эгалар. 

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, “Uzbekistan Today” ахборот агентлиги, “Mening Yurtim” телеканали, “Sevimli-TV.UZ” интернет-телеканали, “UZREPORT TV” телеканали, “Ўзбекистон кабель телевидениеси” ва бошқалар томонидан ташкил этилган “PRESS CLUB: ELECTIONS.UZ-2016” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан техник жиҳатдан қўллаб қувватланмоқда. 

Мазкур лойиҳа Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фирдавс Абдуҳолиқов ғояси билан йўлга қўйилган бўлиб, уни молиялаштириш нодавлат ташкилотлар ҳисобидан амалга оширилмоқда.

“PRESS CLUB: ELECTIONS.UZ-2016”нинг очилиш маросимида иштирок этган Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов журналистларга юзланар экан, Ўзбекистондаги сайловларни ёритиш учун халқаро ва миллий ОАВлардан жами 1300 дан ортиқ журналистлар аккредитациядан ўтказилганини маълум қилди ва сайловларнинг очиқлиги ҳамда ошкоралигини таъминлаш, воқеаликни тезкорлик билан оммага етказиб боришда журналистлар ҳам ўнг, ҳам чап қанот вазифасини ўташларини айтиб ўтди. 

Ўзбекистон тарихида ҳеч қачон сайловларга бу қадар катта эътибор берилмаган. Шунга кўра журналистларнинг маълумотларни олиш имконияти ҳам ҳамин қадар бўлган. Маълумотларга қараганда, сайлов жараёнларини ёритиш давомида бугунги кунга қадар ОАВларда 17 мингдан ортиқ материаллар эълон қилинган.
 

Теглар:PRESS CLUB: ELECTIONS.UZ-2016 Президент сайлови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар