...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда “Йил одами” номига кимлар лойиқ?


14:30, 30.12.2016 Жамият
 9 874

2016 йил барчамиз учун унутилмас ва тарихий воқеаларга бой бўлди.

Йил якуни сарҳисоб қилиш вақти етиб келганидан дарак беради. Ҳар йили дунёнинг ўнлаб мамлакатларида “Йил одами” номи аниқланади. Мамлакат тараққиётига ҳисса қўшган фуқаролар бу номга сазовор бўладилар. Йил давомидаги фаолияти билан одамлар назарига тушиб, уларнинг эътирофига сазовор бўлган инсонлар аслида талайгина. Биз улар орасида энг фаол бўлган кишиларни танлаб олдик.
 
2016 йил Ўзбекистон спорт оламида унутилмас қувончли воқеа юз берди. Август ойида Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида муносиб иштирок этган спортчиларимизни алоҳида эътироф этишимиз лозим.
 
Image result for rio 2016 qatnashchilari
 
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллик байрами арафасида 13 нафар ўзбекистонлик спортчиларнинг Олимпиада ўйинлари совриндори бўлгани халқимизга ғурур ва ифтихор бағишлайди. Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар Ҳасанбой Дўстматов, Руслан Нуриддинов, Шаҳобиддин Зоиров, Фазлиддин Ғоибназаров олтин, Шаҳрам Ғиёсов, Бектемир Мелиқўзиев кумуш, Диёрбек Ўразбоев, Ришод Собиров, Рустам Тўлаганов, Элмурат Тасмурадов, Муроджон Аҳмадалиев, Ихтиёр Наврўзов ва Магомед Ибрагимов бронза медалларини қўлга киритишди. 
 
Бу спортчиларнинг барчаси юртимизни дунёга танитишга ўз ҳиссаларини қўшишди. Бундай қувончли воқеани халқимиз фахр туйғуси билан кенг тантана қилди. Шу сабаб юқорида номлари келтирилган 13 спортчини “Йил одами” сифатида эътироф этдик.
 
2016 йил 4 декабрь Ўзбекистон Республикаси сиёсатида муҳим кун сифатида тарихга муҳрланади. Шу куни мамлакатимизда Президент сайлови ўтказилди. Сайловда Ўзбекистондаги тўртта партиядан номзодлар иштирок этди. Булар:
 
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Сарвар Садуллаевич Отамуродов
 
Image result for Сарвар Садуллаевич Отамуродов
 
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Миромонович Мирзиёев
 
Related image
 
Ўзбекистон халқ демократик партиясидан Ҳотамжон Абдураҳмонович Кетмонов
 
Related image
 
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Наримон Маджитович Умаров
 
Image result for Наримон Маджитович Умаров
 
Сайловга қадар ҳар бир номзод Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйлаб сайловолди таввиқотларини олиб бордилар. Номзодлар орасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Миромонович Мирзиёев 88.61 фоиз овоз тўплаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.
 
Шавкат Миронович Мирзиёев вақтинчалик Президент вазифасини бажараётган даврида  катта ислоҳотларни амалга оширди.
 
Image result for Шавкат Мирзиёев
 
Нафақат иқтисод ва траспорт соҳасида, балки тадбиркорлик, таълим, тиббиёт соҳаларида ҳам муҳим қарорлар имзоланди ва амалга татбиқ этилди.
 
Шавкат Миромонович Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимида фаолият юритаётган даврда виртуал қабулхона ташкил этиши, йиллар давомида йиғилиб қолган муаммоларнинг ечим топиши, нафсини тиёлмаган мансабдорларнинг жилови тортилиши, адолат қарор топишига муҳим омил бўлиб хизмат қилди. Тугаб бораёт йилнинг сўнгги ойларида Шавкат Мирзиёев номи халқ тилида жуда кўп бор айланди. Виртуал қабулхонани эшитмаган, ундан ўз муаммоларига ечим изламаганлар бўлдими?
 
Республика бўйлаб “Халқ қабулхоналари” очилмоқда. 2017 йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб аталиши ҳам Ўзбекистон аҳолиси турмуш даражасини янада ошириш йўлида қатор ишлар амалга оширилишини исботлайди.
 
Шу йил сентябрь ойида Абдулла Ариповнинг Бош вазир ўринбосари сифатида ҳукумат лавозимига қайтарилиши катта шов-шувларга сабаб бўлди. Шавкат Мирзиёев Абдулла Арипов ҳақида ижобий фикрлар билдириб, унинг ҳалоллиги ва турли вазифаларни бажаришда синовдан ўтганлигини айтган. Ана шуларни инобатга олган ҳолда, Абдулла Ариповни ҳам “Йил одами” рўйхатига киритдик.
 
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланганидан сўнг, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзодини илгари сурди ва унинг номзоди Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида қўллаб-қувватланди.
 
Image result for Абдулла Арипов

Бир неча йил давомида Тошкент шаҳар ҳокими, Бош вазир ўринбосари лавозимларида ишлаган Козим Тўлагановнинг ҳам давлат бошқарувига қайтарилиши муҳим воқеа бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Козим Тўлагановни Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари сифатига риоя этилиши устидан Давлат назорати бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинлади.
 
Image result for Козим Тўлаганов

Давлат ҳокимияти бошқарувига қайтганлар рўйхатида собиқ Ички ишлар вазири Зокир Алматов ҳам бор. 2005 йилда истеъфога чиқарилган Зокир Алматов Коррупцияга қарши курашиш комиссияси раиси этиб тайинланди.
 
Image result for Зокир Алматов

2016 йил Ўзбекистон сиёсати оламида ўзгаришлар катта бўлди, десак адашмаймиз. Яна бир тайинлов Содиқ Сафоевга тегишли. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифи билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг ўринбосари лавозими таъсис этилди ва бу лавозимни биринчи бўлиб  сиёсатчи, таниқ арбоб Содиқ Сафоев эгаллади.
 
Image result for Содиқ Сафоев

“Йил одами” номига муносиб бўлган яна бир жамоатчи Лола Каримова-Тилляева. Лола Исламовна 2016 йил мобайнида ҳақиқий маънода халқ тилига тушди. “Сен ёлғиз эмассан” хайрия жамғармаси васийлик кенгаши раиси Лола Каримова-Тилляева бир неча хайрли ишларга қўл урди. Хусусан, “Ислом ота” жоме масжиди қурилишига бош-қош бўлди. 2015 йил юз берган ёнғин вақтида деярли вайрон ҳолга келган масжид 9 ой давомида тикланди ва гўзал қиёфа касб этди.
 
Бундан ташқари, Лола Каримова-Тилляева онаси Татьяна Акбаровна Каримова билан биргаликда Ислом Каримов фондига асос солди. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти хотирасига атаб ташкил этилган фонд қошида музей ҳам ташкил этилиши мўлжалланган.
 
Жорий йил давомида Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили, “Сен ёлғиз эмассан” хайрия фонди ва Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти Лола Каримова–Тилляевага “Global Gift” хайрия фонди томонидан таъсис этилган гуманитор мукофот тақдим этилди.
 
Бундан ташқари, яқиндагина у спорт соҳасини ривожлантириш, аёллар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қўшган ҳиссаси учун Халқаро олимпия қўмитасининг “Аёллар ва спорт” мукофотини қўлга киритди.

Image result for Лола Каримова–Тилляева
 
2016 йил ўзбек санъати оламида ҳам катта “портлаш”ларга бой бўлди. Энг муҳими, 10 йил вақт мобайнида ТВ ва радиоларда чиқиш қилмаган Юлдуз Усмонова катта саҳналарга қайтарилди. Бу эса йилнинг энг шов-шувли хабарларидан бирига айланди. Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова бугунги кунда ижодини янада фаол давом эттириб, айни вақтда Янги йил тантаналарида иштирок этмоқда.
 
Image result for Юлдуз Усмонова
 
Яна бир шов-шувли хабар. Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина яқинда Олимпиада ўйинларида кетма-кет етти марта (1992, 1996, 2000, 2004, 2008, 2012, 2016) иштирок этган гимнастикачи сифатида “Гиннесс рекордлари” китобига киритилди.

“Йил одами” рўйхатига Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмоновни ҳам киритиш мумкин. 2016 йилда пойтахт Тошкентда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Трамвай линиялари олиб ташланиб, йўллар кенгайтирилди, танландиқ ҳудудлар ободонлаштирилиб, боғлар барпо этилди. "Нурафшон" йўли узайтирилиб, йўл ўтказгичлар қурилди. Умуман, ҳозиргача Тошкент шаҳрида олиб борилаётган ободонлаштириш ишларидан кўпчиликнинг хабари бор. Усмонов эса бу ишларда бош-қош. Халқ дарди ва манфаатларини ўйлаб яшайдиган раҳбарни кўпчилик дангал, ваъдасининг устидан чиқадиган инсон сифатида танийди. Ана шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда Раҳмонбек Усмоновга ҳам ушбу рўйхатдан ўрин берилди.

Image result for Раҳмонбек Усмоновни
 
2016 йил барчамиз учун унутилмас ва тарихий воқеаларга бой бўлди. Кириб келаётган 2017 йил ҳам ижобий янгиликларга, қувончли воқеаларга бой бўлишини тилаймиз.
Дурдона Расулова 
 

Теглар:2016 йил сарҳисоби Йил одами 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Дадахон.
17:00 30.12.2016

Шавкат Мирзиёев йил одами номига муносиб.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар