...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда янги мукофот жорий қилинди


20:34, 03.05.2018 Жамият
 3 721

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

Бугун, 3 май куни “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Қарор билан тасдиқланган низомга асосан “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган спортчиларнинг мураббийлари, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малакали кадрлар тайёрлашда жонбозлик кўрсатаётган жисмоний тарбия ва спорт соҳаси вакиллари тақдирланади.
 
Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
 
Кўкрак нишони билан тақдирлаш Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Темур Назаров

Теглар:мукофот кўкрак нишони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар