...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда яна бир соҳа ходимлари куни белгиланди


11:32, 27.12.2018 Жамият
 4 592

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолади.
 
Мазкур қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 20 июнда қабул қилинган бўлиб, Сенат томонидан 2018 йил 13 декабрда маъқулланган.
 
Унга кўра, апрель ойининг биринчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари куни этиб белгиланади.
 
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
 
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунни имзолаган эди. 
 

Теглар:Ўзбекистон Республикаси Қонуни Геология соҳаси ходимлари куни 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар