...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда яна бир кўкрак нишони таъсис этилди


14:05, 30.05.2018 Жамият
 3 508

Кўкрак нишони вазир қарори асосида тантанали равишда топширилади.

Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар учун “Жанговар ҳамдўстликни мустаҳкамлашдаги хизматлари учун” кўкрак нишони таъсис этилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Мазкур кўкрак нишони билан халқаро ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик масалаларини ҳал этишдаги хизматлари, Ўзбекистон мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашда салмоқли ҳисса қўшган ҳарбий хизматчилар, Қуролли Кучлар ишчи хизматчилари, шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари ҳамда хорижий давлат фуқаролари тақдирланади.
 
Кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосарлари ва ҳарбий округ қўшинлари қўмондонларининг тақдимномаси бўйича ёки вазир қарори асосида тантанали равишда топширилади.
 
Мукофотга сазовор бўлганлар кўкрак нишони билан биргаликда мудофаа вазири номидан фахрий ёрлиқ топширилади. Шунингдек, тақдирланган ҳарбий хизматчиларга (хорижий давлат фуқаролари бундан мустасно) энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баробари миқдоридаги пул мукофоти берилади.
 
Маълумот ўрнида, кўкрак нишони кумуш ва тилла рангдаги металл қоришмадан тайёрланган бўлиб, бир-бирининг устига туширилган, умумий марказга эга, турли ўлчамдаги учта саккиз қиррали юлдуз шаклига эга.
 
Нишоннинг олд томонида айлана марказидаги яшил фонда рамзий маънодаги қўл бериб кўришаётган тилла суви юргизилган қўл фрагментлари, мовий рангдаги глобус, Ўзбекистон харитаси ва кабутарлар тасвирланган; глобус атрофида – тилла рангдаги лавр новдаларининг рельефли тасвири акс этган; лавр новдалари атрофида – мовий фондаги оқ ҳарфлар билан айлана бўйлаб бир қатор қилиб ёзилган “Jangovar hamdo’stlikni mustahkamlashdagi xizmatlari uchun” ёзувини саккиз қиррали юлдуз ажратиб туради.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:кўкрак нишони ҳарбий хизматчилар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар