...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасининг янги намунаси жорий этилди


19:13, 04.03.2017 Жамият
 6 924

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналари жорий этилди.

2 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси намуналарининг Йўл ҳаракати тўғрисидаги Конвенция (Вена шаҳри, 1968 йил 8 ноябрь) тавсияларига мувофиқлигини таъминлаш, миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
 
 
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг пластик шаклда тайёрланадиган янги намуналарини босқичма-босқич жорий этиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
 
 
2. Қуйидагилар:

милий ҳайдовчилик гувоҳномасининг янги намунаси ва унинг тавсифи 1 иловага мувофиқ;
автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намунаси ва унинг тавсифи 2 иловага мувофиқ;
автомототранспорт воситаси техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талоннинг янги намунаси ва унинг тавсифи 3 иловага мувофиқ тасдиқлансин.
 
 
3. Белгилаб қўйилсинки:

2017 йил 1 октябрдан бошлаб тегишли равишда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиришда — миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг, автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказишда (қайта рўйхатдан ўтказишда) — автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналари берилади;
янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилган кундан бошлаб 10 йил муддатга берилади;
амалдаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш:
2017 йил 1 октябр — 2018 йил 31 декабрь даврида — эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари учун, уларнинг берилган санасидан қатъий назар — улар эгасининг ёзма аризасига кўра ихтиёрий равишда;
2019 йил 1 январь — 2020 йил 31 декабрь даврида — эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари учун, уларнинг берилган санасидан қатъий назар — мажбурий тартибда;
автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани янги намунадаги гувоҳномага алмаштириш 2017 2020 йиллар мобайнида босқичма-босқич — автомототранспорт воситасини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда амалга оширилади;
эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2021 йил 1 январьдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
 
 
4. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг янги намунасини тасдиқлаш тўғрисида” 2006 йил 19 декабрьдаги 261 сон қарори 2017 йил 1 октябрдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
 
 
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда:

Вазирлар Маҳкамасига рўйхатдан ўтказиш тартиботларини соддалаштиришни ва автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг пластик шаклларини жорий этишни назарда тутган ҳолда Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини, шунингдек қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан таклифлар киритсин;
ўзининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
 
 
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон миллий телерадирокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан интернет-нашрларда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг пластик шакллар асосидаги янги намуналарини босқичма-босқич жорий этишнинг мақсадлари, тартиби ва шартлари кенг ёритилишини таъминласин.
 
 
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ички ишлар вазири А.А. Азизов зиммасига юклансин.

Теглар:Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар