...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда Вебстер университетининг магистратураси очилди


20:49, 05.09.2018 Жамият
 2 303

АҚШнинг Марказий Осиёдаги илк магистрлик таълим лойиҳаси йўлга қўйилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси асосида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида АҚШнинг Вебстер университети билан ҳамкорликда ТESL — “Инглиз тилини иккинчи тил сифатида ўқитиш” академик дастури бўйича бир йиллик магистратура йўлга қўйилди.
 
Мазкур лойиҳа АҚШнинг Марказий Осиёдаги илк магистрлик таълим лойиҳаси бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил май ойидаги АҚШга давлат ташрифи чоғида икки мамлакат ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш тўғрисидаги имзоланган шартномага мувофиқ амалга оширилмоқда.
 
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарияти ҳамда Вебстер университетининг вице-президенти Питер Махер иштирокида ҳамкорликда ташкил этилган магистратура дастури танатнали равишда очилди.
 
Илк маротаба йўлга қўйилган ҳамкорликдаги дастурда иштирок этиш учун нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёнинг барча давлатларидан ҳужжат топширган талабгорлар орасидан 125 нафари танлов асосида ўқишга қабул қилинди.
 
Бир йиллик магистратурада ўқитиш тўлиқ Вебстер университети ўқув дастурлари асосида амалга оширилиб, машғулотлар Вебстер университетининг малакали мутахассислари билан бир қаторда ЎзДЖТУнинг махсус танловдан ўтган профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилади.
 
Дастур доирасида ўқишларини муваффақиятли якунлаган битирувчиларга Вебстер университетининг магистрлик дипломи берилади.
 
Маълумот учун, 2018 йил июль ойида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Вебстер университети ўртасида имзоланган келишувга асосан кейинги йилдан Вебстер университети Ўзбекистонда тўлақонли фаолият кўрсатади.
 
2019 йил январь ойидан бошлаб мазкур университет билан ҳамкорликда Тошкент давлат Иқтисодиёт университетти, Тошкент ахборот технологиялари университетида MBA дастури бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Вебстер университети 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар