...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда Samsung совуткичларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди


13:24, 08.07.2016 Технология
 3 381

Умумий қиймати 4 миллион долларлик лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида мамлакатимизда “Samsung” бренди билан тўрт турдаги замонавий совуткичлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Пойтахтимиздаги “Polaris Technologies” хорижий корхонасида Жанубий Кореянинг “Samsung Electronics” компанияси билан ҳамкорликда “Samsung” савдо белгиси остида замонавий совуткичлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси, “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси, “Samsung Electronics” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари, журналистлар иштирок этди. 
 
Жанубий Кореянинг “Samsung Electronics” компанияси билан ҳамкорликда замонавий совуткичлар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш учун “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси таркибига кирувчи “Artel” бренди остида совуткичлар ишлаб чиқараётган “Polaris Technologies” хорижий корхонасига Жанубий Корея, Япония, Италия ва Хитойдан замонавий дастгоҳлар келтирилди. Уларни ўрнатиш ва ишга тушириш тадбирлари “Samsung Electronics” компанияси экспертлари иштирокида бажарилди. 
 
Умумий қиймати 4 миллион долларлик лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида мамлакатимизда “Samsung” бренди билан тўрт турдаги замонавий совуткичлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 
 
290 ва 320 литр ҳажмли “Samsung” совуткичларида R-600 экологик хавфсиз хладагентлари, шунингдек, А+ тоифали энергия тежамкор инверторли компрессорлар ўрнатилган. Ишлаб чиқариш жараёнига кучли сифат назорати тизимлари жорий этилган. Замонавий технология ва лаборатория, малакали мутахассислар маҳсулотларнинг юқори сифатини таъминлаш имконини беради, дейилади хабарда.

Теглар:Совуткич Samsung 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!