...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда ўлимнинг асосий сабаблари маълум қилинди


22:07, 13.10.2018 Жамият
 17 036

Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 5,6 минг нафарни ташкил этган.

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 112,6 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти  4,6 промиллени ташкил этди, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 промиллега камайди (2017 йилнинг январь-сентябрь ойларида 4,8 промилле бўлган). Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
 
Марҳумларнинг 60,7 %и – қон айланиш тизими касалликларидан, 9,5 %и – ўсимталардан, 6,3 %и – бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 5,5 %и – овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 4,1 %и – нафас олиш аъзолари касалликларидан, 1,5 %и – юқумли
ва паразитар касалликлардан ҳамда 12,4 %и – бошқа касалликлардан вафот этган.
 
Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 5,6 минг нафарни ташкил этиб, уларнинг 60,8 %и – перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 16,6 %и – нафас олиш аъзолари касалликларидан, 11,7 %и – туғма аномалиялардан, 2,2 %и – бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 2,2 %и – юқумли ва паразитар касалликлардан, 0,8 %и – овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан ва 5,7 %и – бошқа касалликлардан вафот этган.  

Теглар:Демограция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар