...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда ОАВлар сони 1461тага етди


16:38, 27.06.2016 Жамият
 3 352

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ўзбек Миллий академик драма театрида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Бугунги даврни оммавий ахборот воситаларисиз, у ерда фаолият юритаётган заҳматкаш ижодкорлар, хусусан, журналистларнинг залворли меҳнатимиз тасаввур этиб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов таъбири билан айтганда, “Ҳозирги даврда матбуот, оммавий ахборот воситалари шундай қудратли кучга айланмоқдаки, ўз келажагини ўйлайдиган ҳар қайси халқ ва миллат буни сезмаслиги, ҳис этмаслиги мумкин эмас”.
 
27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. Шу муносабат билан  Ўзбек Миллий академик драма театрида тантанали тадбир бўлиб ўтди.
 
Унда сенаторлар, депутатлар, турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотларининг вакиллари, барча турдаги медиа тузилмалар, нашриёт-матбаа ижодий уйлари ходимлари, олий таълим масканларининг журналистика факультети профессор-ўқитувчилари, фахрий журналистлар иштирок этди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига байрам табригини Президентнинг давлат маслатаҳатчиси Хайриддин Султонов ўқиб эшиттирди.
 
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси ўринбосари Ў.Мирзаёров ва бошқалар мамлакатимизда оммавий ахборот воситаларининг изчил ривожланаётгани фуқароларнинг сўз ва ахборот олиш эркинлигини таъминлашда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. Зарур ҳуқуқий ва ташкилий асос яратилгани натижасида нашриётлар, таҳририятлар, электрон медиа тузилмалар эркин ва самарали фаолият кўрсатмоқда. 

Медиа соҳага кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик натижасида бугунги кунда Ўзбекистонда 1 минг 461 оммавий ахборот воситаси фаолият юритмоқда. 

Электрон медиа тармоқлар фаолиятига энг замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг кенг жорий этилаётгани теле, радиоматериалларнинг сифатини таъминлаши билан бирга улар аудиториясининг кенгайиши, умумий эфир вақтининг узайишида асосий омил бўлмоқда. Миллий телерадио дастурларимизнинг сунъий йўлдош орқали намойиш этилаётгани истиқлолнинг чексиз имкониятлари, бугунги ёруғ ва саодатли кунларимиз, мустақил Ўзбекистоннинг дадил тараққиёт одимлари ҳақида дунё жамоатчилигини тезкор ва ҳаққоний тарзда хабардор этиш имконини бермоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан медиа тузилмаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ходимларнинг ижодий салоҳиятини юксалтириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, барча турдаги оммавий ахборот воситаларининг давлат дастурлари ижросини таъминлашдаги фаоллигини оширишга доир лойиҳаларига кўмак берилмоқда.
 
Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилаётган миллий журналистика соҳасида “Олтин қалам” халқаро танлови, “Энг улуғ, энг азиз” танлови, “Йилнинг энг фаол журналисти”, “Йилнинг энг яхши спорт журналисти”, “Журналистлар баҳори”, “Озод юрт тўлқинлари” каби ижодий лойиҳалар ижод аҳлини янги-янги марралар сари руҳлантирмоқда. Айни пайтда юртдошларимизни бугунги озод ва обод, тинч ва осойишта ҳаётни кўз қорачиғидек асраб-авайлашга ундашда, уларда дориломон кунларимиз учун шукроналик туйғуларини тобора мустаҳкамлашда, ёш авлод маънавиятини юксалтириш, уларни миллий ҳаёт тарзимизга зид ва бегона бўлган ғоялардан ишончли ҳимоялашда журналист масъулиятини оширишда бу каби танловларнинг аҳамияти катта бўлмоқда. 

Тадбирда “Йилнинг энг фаол журналисти” республика кўрик-танловининг ғолиб ва совриндорлари тақдирланди. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда таъсис этилган ижодий танлов ғолибларига эсдалик совғалари топширилди. 

Теглар:ОАВ Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни 27 июнь 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар