...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда маҳкумларга масофавий таълим олиш имконияти яратилади


15:02, 08.12.2018 Жамият
 2 072

Ўзбекистон раҳбари жазони ижро этиш муассасаларида масофадан туриб таълим олиш тизимини жорий этиш масаласига тўхталди.

Ўзбекистонда ҳибсланган кишиларнинг масовиф таълим олишларига имконият яратилиши мумкин. Қолаверса, уларга сақлаш ҳуқуқи берилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 7 декабрь куни “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида ўтказилган тантанали маросимда маълум қилган.
 
“Яна бир муҳим масала – халқимизга хос бўлган инсонпарварлик ва  бағрикенглик тамойиллари асосида жазони ўтаётган шахсларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш тизимини ҳам такомиллаштириш вақти келди”, деган давлат раҳбари.
 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасида “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир”, деб белгилаб қўйилган. Шундан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон раҳбари жазони ижро этиш муассасаларида масофадан туриб таълим олиш тизимини жорий этиш  масаласига тўхталди.
 
“Маълумки, Конституциямизда барча фуқароларнинг таълим олиш ҳуқуқи кафолатланган. Шуни инобатга олган ҳолда, маҳкум шахсларнинг келгусида ижтимоий ҳаётга мослашуви учун кўмак бериш мақсадида жазони ижро этиш муассасаларида масофадан туриб таълим олиш тизимини жорий этиш лозим. Шунингдек, озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг сайлаш ҳуқуқини чекловчи нормаларни келгусида халқаро меъёрлар асосида қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ”, деган Мирзиёев. 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Маҳкумлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар