...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда кўзи ожиз сайловчиларга илк бор брайл ёзувидаги сайлов бюллетенлари тайёрланади


18:07, 07.11.2016 Жамият
 2 604

МСК раисининг маълум қилишича, сайлов участкаларидаги кабиналарнинг бири ногиронларнинг овоз бериши учун мўлжалланмоқда.

Айни дамда жорий йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қизғин тайёргарлик кетмоқда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов сайловга тайёргарлик кўриш жараёнлари хусусида ЎзА мухбирига берган интервьюсида сайловчиларга яратилаётган шарт-шароитларга тўхталиб ўтди.
 
“Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 14 сайлов округи тузилди, округ сайлов комиссиялари томонидан 9 минг 378 сайлов участкаси ташкил этилди. Мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида 44 сайлов участкаси тузилди.
 
Сайлов округлари ва участкалари барча шарт-шароитларга эга замонавий биноларда жойлаштирилиб, транспорт, ахборот-коммуникация ва алоқа воситалари, шу жумладан, интернетга уланиш имкониятлари билан таъминланмоқда. 

Жисмоний имкониятлари чекланган фуқароларнинг овоз беришда иштирок этиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ҳар бир сайлов участкаси ногиронларнинг аравачалари бемалол бинога киришини назарда тутадиган алоҳида пандус билан жиҳозланмоқда. Бундан ташқари, кабиналарнинг бири ногиронларнинг овоз бериши учун мўлжалланмоқда. Кўзи ожиз фуқароларга брайл алифбосида сайлов мавзуси бўйича турли рисолалар тайёрланмоқда, илк марта улар учун мўлжалланган сайлов бюллетенларини тайёрлаш режалаштирилган. Буларнинг барчаси имконияти чекланган шахслар жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканини инобатга олган ҳолда амалга оширилмоқда”, дейди МСК раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов.
 

Теглар:Президент сайлови Мирзо Улуғбек Абдусаломов Марказий сайлов комиссияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар