...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда коррупция қай аҳволда?


11:38, 27.12.2016 Жамият
 6 270

Сўровнома бир неча саволлардан иборат бўлиб, респондентнинг шахси сир сақланиши, яъни аноним қолиши кафолатланади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 30 декабрга қадар коррупцияга қарши мониторинг доирасида Ўзбекистон фуқаролари ўртасида сўровнома ўтказмоқда. Бу ҳақда қўмита Матбуот хизмати хабар қилди.
 
Республикада коррупция ҳолатлари борасида ахборот тўплаш, бундай вазиятларни ўрганиш мақсадида ташкил этилган сўровномада иштирок этиш учун қуйидаги манзилга киришингиз кифоя.
 
Сўровнома
 
Сўровнома бир неча саволлардан иборат бўлиб, респондентнинг шахси сир сақланиши, яъни аноним қолиши кафолатланади.
 
Сўровнома саволларига берилган жавоблар орқали натижалар умумлаштирилади ва коррупция даражасини пасайтириш усуллари ишлаб чиқилади. Шу сабаб ҳам қўмита вакиллари юртдошларимизга бу сўровномада фаол иштирок этишни таклиф этмоқда.
 
Фуқаролардан олинган жавоблар бирор шахсга қарши ишлатилмаслигини таъкидлаётган Давлат статистика қўмитаси томонидан тақдим этилган сўровнома рус ва ўзбек тилларида келтирилган. 

Эслатиб ўтамиз, 13 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлисида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни сенаторлар томонидан маъқулланган эди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Коррупция Давлат статистика қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар