...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда интернет тезлиги рекорд даражага чиқади. Қачон?


14:54, 04.07.2018 Жамият
 5 543

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Ҳайъат кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

2 июль куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхўжаев раислигида вазирлик Ҳайъат кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.
 
Унда 2018 йилнинг бир ярим йиллигида ахборот-коммуникацияси технологияларининг ривожланиш ҳолати, шунингдек соҳага хорижий сармояларнинг жалб этилиши ва инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши сарҳисоб қилинди.
 
“Ҳайъат йиғилишида жорий йил бошидан бугунги кунга қадар Ўзбекистон бўйлаб 690 км оптик толали алоқа тармоқлари ётқизилгани, мобил операторларнинг 1004 та база станциялари ўрнатилгани, уларнинг 483 таси 3G ҳамда 4G LTE технологиясида хизмат кўрсатиши қайд этилди. Айни кунда Республика бўйлаб 24,5 минг км оптик толали алоқа тармоқлари ўтказилган, жами 20,994 та база станция ўрнатилган”, дейилади Ахборот хизмати хабарида.
 
Энди вазирлик ташаббуси билан соҳага сармоя ва сармоядорларни жалб қилишга мўлжалланган махсус портал фаолияти ташкил қилмоқда. Унда мамлакатнинг АКТ салоҳияти, мавжуд имконият ва қулайликлар, ҳукумат томонидан берилган имтиёзлар, истиқболдаги режалар, хорижлик инвесторларни қизиқтириши мумкин бўлган инвестицион муҳит тўғрисида маълумот келтирилади.
 
Ҳайъат кун тартибига кўра, соҳанинг жорий йил биринчи ярим йиллигида ривожланиш ҳолати сарҳисоб қилинди. Унга кўра соҳада хизмат кўрсатиш кўлами ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 118,9% га ошган. Халқаро интернет каналларига уланиш тезлиги секундига 140,034 Гбит.га етган. Яъни, 2018 йилнинг бошига нисбатан 1,5 баробар ошган (йил бошида 94,034 Гбит/с). Шунинг билан бирга, интернет провайдерлар учун халқаро интернет каналларига уланиш нархи ўзгаришсиз қолган – 1 Мбит/с учун 244985 сўм.
 
Ҳайъат йиғилишида асосий эътибор жорий йилда амалга ошириш режалаштирилган вазифаларга қаратилди.
 
Хусусан:
 
- халқаро тажриба ва ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда 2018 2021 йилларда “электрон ҳукумат”ни ривожлантириш бўйича стратегияни ишлаб чиқиш;
 
- МУИC аъзолари томонидан кўрсатилаётган хизматлар улушини 2 ҳисса, экспорт қилинаётган маҳсулотлар ҳажмини 1,8 баробар ошириш;
 
- Марказ аъзоларига янги бозорларга чиқиш имконини яратиш учун халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;
 
- халқаро интернет каналларининг ўтказувчанлигини 8,10 баробар ошириб, секундига 1 Тбитга етказиш;
 
- халқаро етакчи телеҳаусларга уланиш нуқталарини ташкил қилиш ва турли йўналишлар бўйича янги маршрутларни босқичма-босқич ташкил қилиш;
 
- магистрал телекоммуникация тармоқларини кенгайтириш мақсадида мамлакат бўйлаб 2 минг кмлик оптик толали алоқа тармоқларини тортиш;
 
- почта алоқасини ривожлантириш ва янги хизматларни жорий қилиш юзасидан ҳукуматнинг тегишли қарорини ишлаб чиқиш;
 
Ҳайъат кенгашининг йиғилиши натижаларига кўра, соҳани истиқболда ривожлантириш чора-тадбирлари ўрин олган қарор қабул қилинди.




Акмалхон Эшонхонов

Теглар:АКТ вазирлиги интернет 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар