...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда интернет нархлари янада арзонлашди


01:27, 25.02.2016 Жамият
 4 510

Ҳозирги кунда мамлакатимизда 100 дан ортиқ оператор ва провайдер томонидан 10 миллиондан зиёд абонентга интернет хизматлари кўрсатилмоқда.

“Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси мамлакатимиздаги провайдерлар учун интернет хизматлари нархи 1 Мбит/секунд учун 136,34 долларга туширилганини маълум қилди, деб хабар бермоқда ЎзА.

2015 йил январь ойида провайдерлар учун интернет хизматлари нархи 1 Мбит/секунд учун 259,29 долларни ташкил қилган бўлса, декабрга келиб нархлар 157,60 долларгача туширилган, яъни деярли 40 фоизга арзонлашган. Жорий йилда ҳам бу борадаги нархлар пастлади ва ҳозирги кунда 136,34 долларни ташкил этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, ҳозирги кунда мамлакатимизда 100 дан ортиқ оператор ва провайдер томонидан 10 миллиондан зиёд абонентга интернет хизматлари кўрсатилмоқда. Халқаро ахборот тармоқларига уланиш тезлиги 26,4 Гбит/секундни ташкил этмоқда.

Нархларнинг туширилиши, тезликнинг оширилиши натижасида интернет хизматларидан фойдаланаётганлар сони тобора ортиб бормоқда. Бу интернет тармоғининг миллий контенти ривожига, интернет, видеотелефония, IP-TV, HDTV-каналларини кўриш каби кенг полосали интернет хизматлари, интерактив хизматлар кўрсатишни кенгайтиришга замин яратади, дейилади хабарда.

Теглар:Интернет Ўзбекистон Ўзбектелеком 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар