...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда илк бор Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланмоқда


13:09, 09.12.2017 Жамият
 3 206

9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси бўйлаб илк бор Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни кўтаринки руҳда нишонланмоқда.

Жорий йил 25 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни деб белгиланган эди.
 
Бугун, 9 декабрь куни республикаси бўйлаб илк бор Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни кўтаринки руҳда нишонланмоқда.
 
Байрам муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлардан пойтахт Тошкентга ташриф буюрган аграр соҳанинг энг илғор вакиллари Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбарлар қўйди, деб хабар бермоқда “Халқ сўзи”.


 
Тадбир иштирокчилари Тошкент қишлоқ хўжалик техникаси заводида ташкил этилган кўргазмага ташриф буюрди.
 
Аграр соҳа вакиллари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган энг замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан танишди. Мазкур техникаларни сотиб олиш усуллари, фойдаланиш самарадорлиги, тежамкорлиги ҳақида маълумотга эга бўлди.


 
Тадбир иштирокчилари “Ўзкўргазмасавдо” марказида жорий йил 1-10 декабрь кунлари бўлиб ўтаётган асал байрами ва асал маҳсулотлари кўргазма-ярмаркаси фаолияти билан танишди.


 
Асал байрамига ташриф буюрган меҳмонлар мутахассислар билан соҳанинг нозик сирлари, ҳосилдорликни ошириш ва тармоқни кенгайтириш истиқболлари борасида фикр алмашди.
 
Аграр соҳа вакиллари Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги “Ўзбегим отлари” от заводи фаолияти билан танишди.
 
Бу ерда парваришланаётган қадимий от зотлари – Ахалтака тулпорлари дунёга машҳур саналади. Бугунги кунда мазкур от заводида 400 га яқин Ахалтака, инглиз ва араб зотли отлар бор.


 
Қишлоқ хўжалиги ходимлари Тошкент шаҳридаги қатор музейларга ташриф буюрди.
 
Ўзбекистон амалий санъат музейида XIX асрнинг биринчи ярмидан ҳозирги кунгача бўлган даврда қўлигул усталар томонидан яратилган 7 мингдан ортиқ экспонат мавжуд.
 
Темурийлар тарихи давлат музейи биноси мустақиллик даври шаҳарсозлик маданиятининг ноёб намунаси, мамлакатимиз архитектура санъатидаги дурдона асарлардан бири ҳисобланади. Музей фондларини бойитиш мақсадида археологик экспедициялар амалга оширилмоқда.
 

Теглар:Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар