...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда Халқаро оила куни нишонланадиган бўлди


15:12, 28.06.2018 Жамият
 2 748

Байрам ҳар йили 15 май куни нишонланади.

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида Халқаро оила кунини Республиканинг барча ҳудудларида ҳар йили нишонлаш тўғрисидаги таклиф маъқулланди.
 
Президентнинг 2018 йил 27 июнда “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан “Оила” маркази, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва кенг жамоатчиликнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 сентябрдаги A/RES/47/237-сон резолюцияси билан эълон қилинган Халқаро оила кунини республиканинг барча ҳудудларида ҳар йили нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
 
“Оила” маркази республикада 2019 йилда ва кейинги йилларда Халқаро оила кунини нишонлаш тўғрисидаги Ҳукумат фармойиши лойиҳасини 2018 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
 
Маълумот ўрнида, байрам ҳар йили 15 май куни нишонланади.
 

Теглар:Халқаро оила куни 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар