...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда диний соҳага оид мактаб ташкил этилди


09:54, 17.04.2018 Жамият
 2 965

Президент фармонида диний-маърифий соҳани ривожлантиришга оид кўрсатмалар белгилаб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилинганини хабар берган эдик.
 
Мазкур фармонга кўра, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг олий диний-маърифий таълим муассасаси шаклидаги Ҳадис илми мактаби ташкил этилади.
 
Ҳадис илми мактаби қуйидаги мутахассисларни тайёрлаб беради:
 
  • Қуръони карим ва ҳадисларнинг асл моҳиятини, ҳадис илмининг илмий-назарий асосларини чуқур ўрганган;
  • ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган улуғ ватандошларимизнинг улкан илмий меросини пухта ўзлаштирган;
  • ҳадисшунослик соҳасида илмий изланишлар олиб бориш кўникмасига эга бўлган.
 
Шунингдек, ушбу мутахассислар ва Ҳадис илми мактабининг асосий вазифалари ҳадислардаги эзгу умуминсоний ғояларни халқимиз, айниқса, ёш авлодга етказиш ҳисобланади.
Икром Раҳмон

Теглар:ҳадис илм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар