...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда диний-маърифий соҳага оид аудиовизуал материаллар ишлаб чиқилади


14:32, 21.04.2018 Жамият
 1 949

Ушбу фармонга мувофиқ, диний-маърифий соҳани такомиллаштириш бўйича бир нечта тадбирлар амалга оширилиши мўлжалланган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони имзолангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушбу фармонга мувофиқ, диний-маърифий соҳани такомиллаштириш бўйича бир нечта тадбирлар амалга оширилиши мўлжалланган. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
 
2018 йилда диний бағрикенглик ғояларини тарғиб этиш, буюк аждодларимизнинг илмий мероси ва ислом динининг асл моҳиятини тушунтиришга йўналтирилган қуйидаги аудиовизуал материаллар комплекс ишлаб чиқилади:
 
  • электрон китоблар;
  • нашрлар;
  • олимларнинг шарҳи бўлган видеороликлар.
 
Шунингдек, уларни уяли телефонлар ва интернетдаги ижтимоий тармоқларидан бепул юклаб олиш ва фойдаланиш имконияти яратилади.
Икром Раҳмон

Теглар:диний-маърифий электрон китоблар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар