...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда диний эркинлик борми?


09:52, 03.01.2019 Жамият
 6 266

Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари мавжуд 16 диний конфессияга бўлинган ҳолда истиқомат қилиб келишмоқда.

Мамлакат аҳолисининг энг кўп қисмини ислом динига эътиқод қилувчилар ташкил этади. Эътиқод ва виждон эркинлиги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси билан белгилаб қўйилган.

Мустақиллик йилларида 60 мингдан зиёд Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Саудия Арабистонига Ҳаж маросимига ва 1000 дан ортиқ фуқаролар христиан ва яҳудийлар учун муқаддас бўлган Россия, Греция ва Исроилдаги масканларни зиёрат қилишга муваффақ бўлдилар

Сиз Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуримон Абулҳасанни яхши танийсиз. У Мисрдаги Ал-Азҳар олий таълим муассасасини битирган Ўзбекистондаги саноқли олимлардан бири. Таъбир жоиз бўлса, мамлакатда диний соҳа тизгинининг бир учи Нуримон Абулҳасанга боғлиқ. 

Хўш, бугун Ўзбекистонда эътиқод ва виждон эркинлиги қай даражада? Диндорларга яратилган шароитчи? Ўзбекистоннинг АҚШ қора рўйхатидан чиқиши нимани англатади? Бугун QALAMPIR.UZ Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуримон Абулҳасан билан интервью ўтказади. Саволларни сайтимизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали йўллашингиз мумкин.

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар