...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда давлат хизматларини ягона ташкилот тартибга солади


17:07, 21.05.2018 Жамият
 3 337

Агар бу қонун лойиҳаси қабул қилинса, жорий йилнинг 1 июль кунидан бошлаб кучга киради.

Ўзбекистонда илк бор давлат хизматларини тартибга солишни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Айни вақтда қонун лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида эълон қилинди.
 
Қонун лойиҳасига кўра, давлат хизматларига жавобгар алоҳида ваколатли ташкилот Давлат хизматлари Миллий агентлиги ишга тушади. Ташкилотни Ўзбекистон Президенти шакллантириб, вазифалари ва фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини белгилаб беради.
 
Агентлик давлат хизматларини ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш билан бирга давлат хизматида ягона давлат кадрлари сиёсатини олиб боради.
 
Давлат хизматлари агентлиги Ўзбекистон Президенти ва Олий Мажлис қошида ташкил этиладиган Давлат хизматлари Кенгашига ҳисобот беради.
 
Агар ушбу қонун лойиҳаси қабул қилинса, жорий йилнинг 1 июль кунидан бошлаб кучга киради.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Давлат хизматлари миллий агентлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар