...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда бир неча тоифа ходимлар маоши икки баробарга ошди


16:43, 08.03.2018 Жамият
 26 903

Ҳукуматнинг янги қарори эълон қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди.
 
Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинди.
 
Эндиликда жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасалари раҳбар, педагог ва тиббиёт ходимларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида, тарбиячи ёрдамчиларга эса 50 фоиз миқдорда қўшимча тўлов тўланади.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 февралдаги қарори билан 1 мартдан бошлаб боғча ходимларининг ойлик иш ҳақи 30 фоизга оширилди.
Фирдавс БЕК

Теглар:Маош боғча 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар