...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда автобуслар кондиционерлар билан таъминланади


13:04, 10.07.2017 Жамият
 7 508

Автобусларни ишлаб чиқарувчи заводлар бу қарорни амалга оширишга тайёргарликни бошлаб юборган.

Жазирама ёз ўз ҳукмини ўтказаётган бир вақтда махсус совутгичларсиз кун ўтиши жуда қийин. Айниқса, бу об-ҳавода жамоат транспортларида қатнаш осон эмас.
 
Жорий йилнинг май ойида ўтказилган “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик компанияси вакили автобусларга 3 та вентилятор ўрнатилиши ҳақида хабар берган эди. Бироқ эндиликда бу имконсиз экани, сабаби автобуслар қўлланмасида вентилятор билан таъминланиш назарда тутилмагани маълум бўлди.
 
“Тошшаҳартрансхизмат” ахборот хизмати маълумотига кўра, 2020 йилгача автобуслар махсус совитиш воситалари, яъни кондиционерлар билан таъминланиши ҳал қилинди. Автобусларни ишлаб чиқарувчи заводлар бу қарорни амалга оширишга тайёргарликни бошлаб юборган. Айни пайтда эса компания заводларга MAN ва ISUZU русумли автобуслар салонларидаги табиий шамоллатиш дарчаларини катталаштириш таклифини киритди.
 
Маълумот ўрнида, ҳозирда Ўзбекистон аҳолисига 1300 та йўналишли транспорт воситаси хизмат қилмоқда.
Сумбула

Теглар:Тошшаҳартрансхизмат MAN ISUZU 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар