...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда 9 хонали телефон рақами тизими ишлай бошлади


10:22, 10.09.2018 Жамият
 6 445

9 рақамли тизимга ўтгандан кейин ҳар бир операторда яна 10 миллион рақам бериш имкони яратилади.

Ўзбекистон телефон тармоғида 9 талик рақамлаш тизимига ўтиш бўйича ишлар амалга оширила бошланди.
 
Бугун, 10 сентябрь кунидан бошлаб кимгадир телефон қилмоқчи бўлсангиз 7 та эмас 9 та рақамни теришингизга тўғри келади. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.
 
Бунда ҳудуд ёки мобил оператор кодини териш шарт.
 
Масалан: “Билайн” коди 90 ёки 91. Агар сиз 9053510 рақамини терган бўлсангиз, энди 90 9053510 ёки +998909053510 теришингиз мумкин.
 
Аввалроқ 9 рақамли рақамлаш тизимига ўтиш тўғрисидаги қарор шаҳарлараро рақамларни териш жараёнини соддалаштириш учун қабул қилингани маълум қилинган. Айни вақтда мобиль алоқа операторларининг рақамлар захираси деярли тугаган бўлиб, алоқа хизматларига бўлган талаб кундан-кунга ортиб боряпти. Айни вақтда Ўзбекистонда 22 миллионга яқин абонент шунча рақамдан фойдаланиб келиняпти.
 
9 рақамли тизимга ўтгандан кейин ҳар бир операторда яна 10 миллион рақам бериш имкони яратилади. Яъни рақамлар танқислигига чек қўйилади. Бунда тезкор қидирув рақамлари 3 хонали (102,103, 104,), қисқа рақамлар 4 хонали (1005, 1055 каби) тарзда, ўз холида қолади. Провайдерлар абонентлари (ООО “ЭАСТ ТЕЛЕКОМ”, ООО СП “БУЗТОН”, ООО СП “САРКОР ТЕЛЕКОМ” и ООО “ШАРҚ ТЕЛЕКОМ”) рақамлари учун 78 коди жорий этилди.
 
Аҳолига бу ўзгаришлар ноқулайлик туғдирмаслиги учун фойдаланувчи қўнғироқни нотўғри амалга ошираётганда автоматик равишда кўрсатма бериш йўлга қўйилган. Республика телекоммуникация тармоқларини бошқариш марказининг веб сайтида барча уяли ва симли операторларнинг кодларини излаш тизими жойлаштирилди. Бундан ташқари, ушбу марказ Телеграммда операторлар кодини топиб берадиган ботни ишга туширган.
 
Ҳозирда Ўзбекистонда 5 та мобил алоқа операторлари ҳамда 5 та симли телефон алоқаси фаолият кўрсатмоқда. Уларни 9 хонали рақамли тизимига ўтказиш 20 кун давомида амалга оширилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Телефон рақами Bilayn 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар