...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда 4 та эркин иқтисодий зона ташкил этилиши мумкин


09:55, 22.11.2016 Жамият
 4 812

Янги ташкил этилажак иқтисодий зоналарда ишлаб чиқариш соҳаларини кенгайтириш кўзда тутилган. Зоналарнинг фаолият муддати 30 йил деб белгиланди.

Самарқанд вилоятининг Ургут тумани, Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани, Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри ва Хоразм вилоятининг Хазорасп туманида эркин иқтисодий зоналар қуриш мўлжалланмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг “Ургут”, “Ғиждувон”, “Қўқон”, “Хазорасп” номли эркин зоналар ҳақидаги қонун лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига муҳокамага қўйилди.
 
Янги эркин иқтисодий зоналарнинг қурилиши мамлакатимизда замонавий ишлаб чиқаришга кенг инвестиция жалб этиш имконини беради. 4 та вилоятнинг минерал хом-ашё ресурслари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаб чиқаришга кенг йўл очилади.
 
Юқорида келтирилган эркин иқтисодий ҳудудларнинг фаолият қилиш муддати 30 йил қилиб белгиланади. Шу муддат ичида бу зонада махсус солиқ ва божхона имтиёзлари амал қилади.
 
Бу зоналарда қишлоқ хўжалиги ва мева-сабзавотларни қадоқлаш ва сақлаш, текстиль, гиламчилик, экологик тоза кимёвий маҳсулотлар, фармацевтика, озиқ-овқат, электротехника саноати, машина ва автомобиль қурилиши, қурилиш моллари ишлаб чиқариш соҳаларида янги ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мўлжалланган.
 
Айни вақтда мамлакатимизда 3 та эркин иқтисодий зона фаолият олиб бормоқда. 
Дурдона Расулова

Теглар:Ургут Хазорасп Ғиждувон Қўқон Эркин иқтисодий зона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар