...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Вьетнам ҳамкорлигини кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди


13:42, 04.08.2016 Жамият
 1 913

Ўзбекистон Республикаси ва Вьетнам Социалистик Республикаси ўртасида ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини инвентаризация қилиш бўйича вазирликлараро маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 2-4-август кунлари Ханой шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Вьетнам Социалистик Республикаси ўртасида ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини инвентаризация қилиш бўйича вазирликлараро маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Вьетнам делегациясига ТИВ Ҳуқуқ ва халқаро шартномалар бошқармаси бошлиғи Нгуен Минь Ву бошчилик қилди.
 
Тадбир давомида икки давлат ҳамкорлиги ҳуқуқий асосининг ҳозирги ҳолати ва уни кенгайтиришнинг истиқболлари муҳокама қилинди ҳамда ҳозирда кўриб чиқилаётган ва турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга йўналтирилган Ўзбекистон-Вьетнам ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди.
 
Маслаҳатлашувлар доирасида Вьетнам Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ле Ҳоай Транг билан ҳам учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат давомида ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга икки томон ҳам қизиқиш билдирди ҳамда бўлиб ўтган музокараларга ижобий баҳо берилди.

Теглар:Ўзбекистон-Вьетнам ТИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар