...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Туркия биринчи хонимлари учрашди


14:11, 30.04.2018 Жамият
 8 724

Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистонга турмуш ўртоғи Эмина Эрдўған билан келганидан хабарингиз бор.

Аввал хабар берганимиздек, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан кеча, 29 апрель куни Ўзбекистонга ташриф буюрди.
 
Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистонга турмуш ўртоғи Эмина Эрдўған билан келганидан хабарингиз бор.
 
Бугун, 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг учрашувидан сўнг, мамлакатлар биринчи хонимлари Зироат Мирзиёева ҳамда Эмина Эрдўған ўртасида ҳам учрашув бўлиб ўтди.
 
Ушбу суратни ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойларкан, Эмина Эрдўған Ўзбекистоннинг биринчи хоними ҳақида шундай деб ёзади:
 
“Ўзбекистоннинг пойтахти Тошкентда Зироат Мирзиёева хоним афандимиз билан учрашдик. Самимий меҳмондўстлик учун ўз миннатдорчилигимни билдираман”.


 
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг октябрь Туркияга амалга оширган ташрифида унга турмуш ўртоғи Зироат Мирзиёева ҳамроҳлик қилганди. 

Теглар:Эмина Эрдўған Зироат Мирзиёева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар