...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Регистон ансамблига бордилар


13:33, 18.08.2018 Жамият
 2 302

Тиллакори гумбазининг нақшинкор жилолари Имомали Раҳмонда катта таассурот қолдирган.

Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Афросиёб музейида бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Регистон мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Меҳмонларга мажмуадаги уч муҳташам обида – Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасаларининг тарихи, мустақиллик йилларида бу ерда олиб борилган ишлар ҳақида сўзлаб берилган. Ўзбекистоннинг меъморчилик анъаналари, қадимий обидаларнинг мустаҳкамлиги, Тиллакори гумбазининг нақшинкор жилолари Имомали Раҳмонда катта таассурот қолдирган.




 
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Регистон майдонида эсдалик учун суратга тушган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкаат Мирзиёев Имомали Раҳмон Регистон мажмуаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар