...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги Битим кучга кирди


15:36, 24.02.2016 Жамият
 3 260

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим кучга кирди.

2016 йилнинг 29 январь куни 2015 йил 19 майда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим кучга кирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Битим шартларига кўра томонлар табиий, техноген ва экологик ҳусусият касб этувчи фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш борасида ўзаро ёрдам кўрсатиш, мониторинг қилиш, тегишли давлат тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, маълумот алмашиниш, мутахассислар тайёрлаш орқали ҳамкорликни амалга оширишади.

 

Теглар:Битим Ўзбекистон Озарбайжон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар