...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Финландия вакиллари солиққа тортиш борасидаги янги ҳужжатни имзолашди


14:28, 09.03.2016 Жамият
 2 450

Ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев ва Финландия Республикаси ташқи ишлар вазири Тимо Сойни имзоладилар.

2016 йилнинг 8 март куни Хелсинки шаҳрида Ўзбекистон делегациясининг Финландияга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Финландия Республикаси ўртасидаги иккиёқлама солиққа тортишга йўл қўймаслик ҳамда даромад солиқларини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида 1998 йил 9 апрелдаги Битимга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги Баённомани имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлари вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев ва Финландия Республикаси ташқи ишлар вазири Тимо Сойни имзоладилар.

Ушбу Баённома билан Битимга солиқ шаффофлиги халқаро стандартларига мос келувчи янги ўзгартиришлар киритилади, дейилади хабарда.

Теглар:Ўзбекистон Финландия Битим Ботир Парпиев Тимо Сойни 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар