...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи муносабатлари муҳокама қилинди


17:15, 29.04.2016 Жамият
 2 485

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ЕИ вакили билан учрашди.

Бугун, 29 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича Махсус вакили Питер Бурианни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.  
 
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари ҳамда халқаро ва минтақага оид мавзулар муҳокама қилинди.
 
Мулоқот чоғида икки томонлама шаклдаги ва Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги ҳамкорлик Стратегияси доирасидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш жараёни юзасидан фикр алмашилди.
 
Учрашувда бўлажак қўшма тадбирлар,  жумладан Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон нефть ва гази – ОГУ-2016” халқаро конференсиясида Европа Иттифоқининг юқори даражадаги делегацияси иштирокининг амалий жиҳатлари ҳамда парламентлараро ва бошқа учрашувлар, Ўзбекистон ва ЕИ томонидан ташкил этилган ҳамкорлик институтлари мажлислари жадвали ҳам кўриб чиқилди.
 
Музокараларда ЕИнинг Ўзбекистондаги Делегацияси раҳбари, Элчи Юрий Чтерк иштирок этди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:ТИВ Европа Иттифоқи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар