...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида пастлади


15:18, 01.06.2017 Спорт
 2 418

Терма жамоа аввалги кўрсаткичга нисбатан 2 поғона йўқотди.

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ташкилотига аъзо терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 582 очко билан 62-ўриндан жой олди.
 
Терма жамоа аввалги кўрсаткичга нисбатан 2 поғона йўқотди. Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо мамлакатлар орасида Ўзбекистон термаси ҳамон 6-ўринда бормоқда. Эрон терма жамоаси ҳам 2 поғона йўқотган бўлишига қарамай, Осиёда пешқадамликни сақлаб қолди. Кучли учликда ўзгариш юз бермаган.
 
1 (30). Эрон – 829 очко;
 
2 (43). Жанубий Корея – 703 очко;
 
3 (45). Япония – 689 очко;
 
4 (48). Австралия – 681 очко;
 
5 (53). Саудия Арабистони – 636 очко;
 
6 (62). Ўзбекистон – 582 очко;
 
7 (75). БАА– 450 очко.
 
8 (77). Сурия – 436 очко;
 
9 (82). Хитой – 425;
 
10 (88). Қатар –374 очко.
 
ФИФА рейтингида Бразилия 1715 очко билан пешқадамликни мустаҳкамлаб олди. Иккинчи ўринни Аргентина (1626 очко) эгаллаб турган бўлса, учинчи ўриндан Германия (1511 очко) жой олган. Жадвалда 4-10-ўринларни тегишли равишда Чили, Колумбия, Франция, Бельгия, Португалия, Швейцария, Испания ва Польша (иккаласи 10-ўрин) терма жамоалари эгаллаган.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!