...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги YouTube’да расмий каналини очди


13:06, 04.08.2016 Жамият
 4 774

Порталдаги расмий каналга Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатига алоқадор видеоматериаллар жойлаштирилган.

YouTube.com порталида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий канали очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ўйлаймизки,  ТИВнинг расмий веб-сайти ҳамда Facebook’даги саҳифаси ўқувчилари эндиликда YouTube’даги каналимиз орқали мамлакатимиз раҳбариятининг ташқи ва ички сиёсати, Ўзбекистон ва унинг диққатга сазовор жойлари тўғрисида нафақат матнли янгиликлар, балки фото ва видеомаълумотлар билан ҳам янада яқиндан танишишлари мумкин, дейилади хабарда.
 
Порталдаги расмий каналга Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатига алоқадор видеоматериаллар жойлаштирилган бўлиб, уларни томоша қилувчилар сони соат сайин ортиб бормоқда. Жорий 23-24 июнь кунлари мамлакатимизда бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг саммитига бағишлаб “Ўзбекистон” анжуманлар саройида ўтказилган концерт дастурининг видеоси ҳам порталга жойлаштирилган бўлиб, уни ТВ орқали томоша қила олмаганлар интернет орқали кўриш имконига эга бўлдилар. 

Теглар:ТИВ YouTube ШҲТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар