...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Республикасининг Грузиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди


15:46, 21.12.2017 Жамият
 2 055

Янги тайинланган элчи бунгача Озарбайжон Республикасида Фавқулодда ва мухтор элчиси бўлиб фаолият юритган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси давом этаётгани ҳақида хабар бергандик.
 
Ялпи мажлисда сенаторлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Грузиядаги Фавқулодда ва мухтор элчисини тайинлашга оид масала кўриб чиқилди.
 
Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси томонидан тақдим этилган ушбу масала бўйича Шерзод Файзиев Ўзбекистон Республикасининг Грузиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тавсия этилди. Бу ҳақда Ўза хабар бермоқда.
 
“Масалани атрофлича кўриб чиққан сенаторлар Шерзод Файзиевни Ўзбекистон Республикасининг Грузиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлаш бўйича қарор қабул қилди”, дейилади хабарда.
 
Маълумот ўрнида, Шерзод Файзиев бунгача Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси бўлиб фаолият юритиб келган. 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шерзод Файзиев Грузиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Грузия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар