...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Республикаси ҳайдовчилик гувоҳномаси энди Кореяда ҳам амал қилади


14:03, 24.12.2015 Жамият
 3 159

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, Корея Республикасининг ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам Ўзбекистон ҳудудида амал қилади.

Жорий йилнинг 24 декабридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олиш ва алмаштириш тўғрисидаги Битим кучга кирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Томонлар ўртасидаги Битимга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари назарий ва амалий имтиҳонларсиз ҳужжатларини Жанубий Корея ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштирганларидан сўнг Корея Республикаси ҳудудида транспорт воситаларини бошқаришлари мумкин.

Қолаверса, Корея Республикасининг ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам Корея Республикаси ваколатли органи томонидан қўйилган апостил ҳамда Ўзбекистон Республикасининг нотариал идора томонидан тасдиқланган ўзбек тилидаги таржимаси бўлган тақдирда, Ўзбекистон ҳудудида Ўзбекистон Республикаси ҳайдовчилик гувоҳномаси билан тенг равишда амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олиш ва алмаштириш тўғрисидаги Битим 2015 йилнинг 28 май санасида Сэул шаҳрида имзоланган эди. 

Ушбу битим ҳақидаги тўлиқ маълумотни lex.uz сайтидан олишингиз мумкин. 

 

Теглар:Ҳайдовчилик гувоҳномаси Жанубий Корея Сэул 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар