...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги бошқа бинога кўчиб ўтди


22:32, 22.02.2017 Жамият
 4 707

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг манзили ўзгарди.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Миробод туманидаги собиқ “Асака банк” АТБга қарашли бинога кўчиб ўтди. “Миробод Деҳқон бозори” қаршисида жойлашган бино манзили Иқтисодиёт вазирлигининг расмий сайтига жойлаштирилди. Айни пайтда, вазирлик тўлиқ таркибда Миробод тумани Нукус кўчаси, 67 уйда фаолият олиб бормоқда.
 
“Асака банк” АТБ эса Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги жойлашган бинодан кейинги, Тарас Шевченко кўчаси, 1 уйга кўчиб ўтган.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг Ўзбекистон шоҳкўчаси 45 А уйдаги биносида айни пайтда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар