...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири тайинланди


14:42, 14.12.2016 Жамият
 9 087

Ушбу лавозимга Абдулла Арипов номзод сифатида илгари сурилган эди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайланганидан сўнг, мамлакат Бош вазири лавозими бўш қолган эди. Ушбу лавозимга Тадбирокорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон-Либерал демократик партиясидан Абдулла Ниғматович Арипов номзоди илгари сурилди.
 
14 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Президентлик лавозимини расман қабул қилганидан сўнг, Ўзбекисон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Бош вазир ҳам тайинланди. Бу лавозимга Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати − Ўзбекистон Либерал-демократик партияси номзоди Абдулла Арипов бир овоздан маъқулланди.
 
Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати тўлиқ шаклланди. Олдинда мамлакатни улкан ривожланиш ва юксалиш даври кутиб турибди. Давлат бошқарувига Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов бошлаган сиёсатни давом эттирувчи раҳбар келганига ҳеч шубҳа йўқ.
 
Шу ўринда марҳум Президент Ислом Каримов 2003 йил Шавкат Мирзиёевни Бош вазирликка тайинлаётганида айтган сўзини эслаб ўтиш жоиз: “Шавкат Мирзиёевнинг омадини берсин, қадами қутлуғ бўлсин”.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Бош вазир Шавкат Мирзиёев Абдулла Арипов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар