...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон расмий Пхеньянга эътироз билдирди


11:58, 27.01.2016 Олам
 4 163

КХДР кўп ҳолларда ўзининг вайронкор қуролларини ишга туширишга тадорик кўриши ва бу билан бошқаларни огоҳлантириши орқали эътиборни ўзига жалб қилиб келган.

“Жаҳон” ахборот агентлиги “КХДРда навбатдаги ядро синовлари ўтказилгани Ўзбекистонда ташвиш билан қабул қилинди”, – деб хабар бермоқда.

Ядро синовларининг ўтказилиши БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларининг қўпол равишда бузиш билан бирга Корея яриморолида тинчлик ва ўзаро ишончни ўрнатиш юзасидан жаҳон ҳамжамиятининг саъй-ҳаракатларига қарши бориш ҳисобланади.
 
Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудудни барпо этишнинг ташаббускори сифатида Ўзбекистон Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги Шартнома қоидаларига қатъий риоя этилишининг тарафдори бўлгани ҳолда Пхеньянни кескинлик кучайишига олиб борадиган ҳамда минтақадаги ва умуман,  дунёдаги хавфсизликка тўғридан-тўғри таҳлика ҳисобланадиган бузғунчилик ҳаракатларини тўхтатишга чақиради, дейилади хабарда.

Ёдингизда бўлса, бундан бироз аввал КХДР раҳбари Ким Чен Ин  унинг давлати нафақат атом бомбаси,  балки водород бомбасига ҳам эга эканлигини маълум қилиб, у бундай вайронкор қуролни  “давлатининг суверенитетини ва халқининг қадр-қимматини ҳимоя қилиш” керак бўлганда ишлатишини таъкидлаб ўтган эди. Доим дунё ҳамжамиятининг диққат марказида бўлиб келишни истаган КХДРга эътибордан бироз четда қолиб, сиёсий майдондан узоқлашиб қолгани ёқмаган кўринади. Бу мамлакат кўп ҳолларда ўзининг вайронкор қуролларини ишга туширишга тадорик кўриши ва бу билан бошқаларни огоҳлантириши орқали эътиборни ўзига жалб қилиб келган.
 

Теглар:Ўзбекистон КХДР БМТ хавфсизлик кенгаши Пхеньян Водород бомбаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!