...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Қозоғистондан цемент импортини кўпайтирди


12:08, 07.08.2018 Олам
 2 475

Ўзбекистонда қурилиш соҳасининг ривожланаётганини ҳисобга олиб, импортнинг янада ошиши тахмин қилинди.

Ўзбекистонда Қозоғистон цементига талаб ортмоқда. Буни маҳаллий сотувчилар тасдиқлаяпти.
 
Истеъмолчилар орасида Чимкент, Қарағанда ва Тарозда ишлаб чиқарилган товарларга талаб юқори. Қурилиш материаллари сотувчи Қаҳрамон Носировнинг сўзларига кўра, бир ойда улар 300 тонна қозоқ қурилиш молларини сотяптилар. Тадбиркор Ўзбекистонда қурилиш соҳасининг ривожланаётганини ҳисобга олиб, бу кўрсаткич бир неча баробар ошиши мумкин, деб тахмин қиляпти.
 
Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йил биринчи чорагида икки мамлакат ўртасида маҳсулот айирбошлаш 543 миллион доллардан ошган. Шу йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон 265 тонна Қозоғистон цементини импорт қилган. Бу ўтган йилга нисбатан уч баробар кўп.
 
“Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда қурилиш ишлари жадал ривожланмоқда. Шу сабабли, қурилиш молларига талаб юқори. Айниқса, Қозоғистон цементи учун. Маҳсулот сифати – яхши. Бир ой ичида биз 200-300 тонна цемент сотамиз, унинг 70 фоизи Қозоғистонда ишлаб чиқарилади. Ўзбек цементининг сифати ҳам яхши, аммо завод ишининг мажбуран тўхтатилиши сабабли Қозоғистондан импортга бўлган талаб сезиларли даражада ошди. Шунингдек, божхона божи масаласи ҳам ҳал қилинди, товарларнинг нархи эса янада мақбул бўлди”, дейди қозоғистонлик тадбиркор Қаҳрамон Носиров. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қозоғистон цемент қурилиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!