...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Қаҳрамони 78 ёшида вафот этди


18:57, 27.07.2018 Жамият
 8 817

2008 йилда “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан мукофотланган эди.

Бугун, 27 июль куни “Дўстлик” ордени соҳибаси, Ўзбекистон Қаҳрамони Сиёсатхон Абдуллаева 78 ёшида вафот этди.
 
Сиёсатхон Абдуллаева 1940 йил 5 ноябрда Андижон вилояти, Олтинкўл туманида туғилган. Андижон Пахтачилик институтини тамомлаган. Ўз меҳнат фаолиятини 1959 йилда Олтинкўл туманидаги “Намуна” ширкат хўжалиги ишчиси сифатида бошлаган. 1972-1978 йиллар мобайнида Олтинкўл туманидаги “Намуна” ширкат хўжалиги болалар боғчаси тарбиячиси, 1978-2006 йилларда Олтинкўл туманидаги “Намуна” ширкат хўжалигида пудратчи сифатида меҳнат қилди. 2006 йилдан бугунга қадар Олтинкўл туманидаги “Олтинкўл водий гулшани” фермер хўжалигига раҳбарлик қилиб келди.
 
Сиёсатхон Абдуллаева пахтачиликда ўзига хос “Андижон мактаби”ни яратган миришкор деҳқонлардан бири эди. У ўзининг узоқ йиллик фаолияти давомида ўзини кўплаб ёшларни тарбиялаган устоз, пахтачилик илмининг устаси, деҳқончиликда замонавий технологияларни қўллаган олим сифатида намоён қилди.
 
Сиёсатхон Абдуллаеванинг кўп йиллик самарали меҳнатлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланган. У 2005 йилда “Дўстлик” ордени, 2008 йилда “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан мукофотланган эди.
 
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Сиёсатхон Абдуллаеванинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
Санжар Жўра

Теглар:Сиёсатхон Абдуллаева Ўзбекистон Қаҳрамони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар