...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларини ягона бренд остида экспорт қилади


16:28, 31.07.2017 Жамият
 2 639

`UzAgro` бренди Ўзбекистон мева-сабзавот экспорти йўналишида фаолият олиб боради.

`UzAgro` бренди Ўзбекистон мева-сабзавот экспорти йўналишида фаолият олиб боради ва  Республикада етиштирилаётган барча мева-сабзавотлар ягона `UzAgro` — товар бренди остида экспорт қилиниши ҳақида хабар берилмоқда.
 
“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси раҳбарияти фикрига кўра, ушбу бренд дунёнинг исталган нуқтасига, еткизиб берилаётган маҳсулотларнинг юқори сифатли эканлигининг кафолати бўлади.
 
“Ўзбекистон маҳсулотлари ягона бренд остида самарали тарғиб қилинганда, биз қисқа вақт ичида юқори натижага эришамиз. Дунёнинг ҳар бир мамлакатида `UzAgro` брендини кўрган харидорлар экологик тоза, юқори сифатли ва биологик ҳамда маза-таъм хусусиятлари бўйича бошқалардан устун бўлган маҳсулот сотиб олишаётганига ишончи комил бўлади. `UzAgro` — маҳсулот экспортчиларини бирлаштирувчи кучга айланади. Биргаликда биз биринчи бўламиз”, деди “Ўзбекозиқовқатхолдинг” раиси Тоҳиржон Жалилов.
 
Компания бўлажак экин экиш мавсумидаёқ жаҳон бозорида керакли бўлган маҳсулот миқдори ва хусусиятлари борасида маслаҳат бериши мумкин. Шунингдек, ҳуқуқий ёрдам ва ишончили ҳамкорлар топишга ёрдам беради.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:UzAgro Ўзбекистон мева-сабзавот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар