...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон КХДРнинг ядро синовлари масаласида расмий баёнот берди


13:47, 04.09.2017 Жамият
 3 810

КХДР томонидан ядро синовлари ўтказилиши халқаро ҳамжамият томонидан қораланмоқда.

3 сентябрь куни КХДР томонидан навбатдаги ядро синовлари ўтказилиши сабабли Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
 
Ядро қуролини синовдан ўтказиш — БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциялари жиддий бузишилишига сабаб бўлмоқда.
 
Ўзбекистон томонининг баёнотида Ўзбекистон расмий Пхеньянни тинчлик ўрнатишга ва Корея яриморолидаги ҳолатни барқарор бўлишини таъминлашга чақирди.
 
Баёнотда провокацияга сабаб бўлувчи ҳаракатлардан тийилиш, минтақа хавфсизлигига тўғридан тўғри хавф туғдирувчи босимни амалга оширидан қайтиш зарурлиги таъкидланган.
 
Марказий Осиё ядро қуролидан ҳоли ҳудуд бўлишининг асосчиси сифатида Ўзбекистон расмийлари Пхеньянни Ядро қуролини тарқатмаслик Келишувига қатъий амал қилишга чақирди.
 
Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳамжамият томонидан Корея яриморолидаги вазиятни барқарорлаштириш борасида амалга ошираётган чораларни қўллаб-қувватлашини билдириб, вазият сиёсий-дипломатик йўл орқали ҳал этилишига умид билдирган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:ТИВ КХДР 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар